Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пиллачиликда – қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари

05.12.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 4.12.2018 йилдаги «Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган

 

 Ҳудудлардаги аҳолига – бепул кўчат ва паррандалар

 

Олдин қабул қилинган ҳужжатда (20.08.2018 йилдаги ПҚ-3910-сон) ҳудудларда одамларни иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадларини ошириш мақсадида пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари)га 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб бериш назарда тутилган эди.

 

Шу муносабат билан 2019-2021 йиллар учун тегишли мақсадли прогноз параметрлари тасдиқланди, бир ой муддатда эса уларнинг бажарилиши бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурлари қабул қилинади.

 

Устамалар, имтиёзлар, кредитлар компенсацияси

 

Биринчидан, 2019 йилдан бошлаб “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг таркибига кирувчи ташкилотлар пилла ҳосили учун контрактация шартномаларида белгиланган миқдорлардан ортиқча пилла топширганда, белгиланганидан юқори бўлган қисмига  харид нархига нисбатан қуйидагича устама қўлланилади:

  • 5 килограммгача – 15% миқдорида;
  • 5 килограммдан юқорига – 25% миқдорида.

 

Иккинчидан, пиллачилик тармоғидаги лойиҳаларнинг қиймати ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг ипак қурти уруғини сотиб олиш, тутзорлар барпо қилиш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 2019-2021 йилларда ажратиладиган банк кредитлари фоиз харажатларини қоплаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари томонидан белгиланган кредит ставкасининг 50 фоизи, бироқ 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда компенсация тақдим этилади.

 

Мазкур меъёрни кўрсатилган даврда бажариш учун ҳар йили 100 млрд сўм миқдоридаги маблағ Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб берилади.

 

Учинчидан, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди. Имтиёз мақсадли – бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу жумладан, технологик ускуналар сотиб олиш учун йўналтирилади.

 

 Эслатиб ўтамиз, олдин ер солиғи бўйича имтиёз фақат тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида қўлланилган (12.01.2018 йилдаги ПҚ-3472-сон қарорнинг 10-банди «б» кичик бандига қаранг).   

 

Божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан 7 йилгача бўлган, мамлакатмизда ишлаб чиқарилмайдиган ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан  тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳисобига олиб кирилаётган технологик ускуналарга ҳам ушбу муддатга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилди. 

 

Божхона имтиёзлари қуйидаги шартлар билан қўлланилади:

  • имтиёз қўлланилганидан кейинги йилдан бошлаб 3 йил давомида ҳар йили ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг камида 50 фоизи экспорт қилинганда;
  • бўшаган маблағларни технологик ускуна олиб кирилган кундан бошлаб дастлабки 2 йил ичида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли тарзда йўналтирилганда.

 

Мутахассисларни ўқитиш: сиртдан, квоталарсиз, имтиҳонларсиз 

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тармоқ ташкилотлари ходимларини ихтисослашган олий таълим муассасаларидаги “Ипакчилик ва тутчилик” таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимларга белгиланадиган қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида тест синовларисиз қабул қилиш тартиби жорий этилади.

 

Лекин ходим умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва тармоқ ташкилотларида камида 3 йил амалий иш стажига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, корхона контракт тўловини кафолатлайди,  ходим битирувчи эса – ўқишни тамомлаганидан сўнг 5 йил давомида тармоқ ташкилотида ишлаб беришни зиммасига олади.

 

Олег Заманов.
 

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_