Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«Юксалиш» ҳаракати раиси вазирга тенглаштирилди

15.02.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2019 йилдаги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 124-сон қарори эълон қилинди.

 

 Белгиланишича:

  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятини ННТларнинг мустақиллиги ва улар фаолиятига аралашмаслик принципларига қатъий риоя қилган ҳолда «Юксалиш» ҳаракати билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширадилар;
  • давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Ҳаракатнинг иши ташкил этилиши ва амалга оширилишида, шу жумладан сўралаётган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, тадбирлар якунлари бўйича киритилган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқиш йўли билан зарур шарт-шароитлар яратадилар ва ҳар томонлама кўмаклашадилар;
  • «Юксалиш» ҳаракати раиси мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра вазирга тенглаштирилади.

 

ННТнинг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш. Рашидов кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган «Пойтахт» бизнес маркази биносида жойлаштирилади.  

 

Эслатиб ўтамиз, «Юксалиш» ҳаракатининг асосий миссияси режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан 2019 йилги Давлат дастурида (17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармон) назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва ННТларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришдан иборат.     

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах