Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистонда хусусий олий таълим муассасаси очилади

18.02.2019

Читать на русском языке

Акфа университети фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида мутахассисларни тайёрлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2019 йилдаги 130-сон тегишли қарори имзоланди.

 

Университет – масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти.

 

Унинг вазифалари сирасида – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш, ходимларнинг, шу жумладан, тиббиёт соҳасида малакасини ошириш, малака амалиётларини ташкил этиш.

 

Гачон университети (Корея Республикаси) таълим жараёнини ташкил этишда кўмаклашади.

 

Таълим жараёни тўлов-контракт асосида кундузги шаклда, инглиз тилида, хорижий ҳамкорларнинг ўқув режаларига мувофиқ олиб борилади, диплом Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

 

Университетга қуйидагиларни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилди:

  • бакалавриат ва магистратурага қабул квоталари – республика меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда;
  • абитуриентларни қабул қилиш, шунингдек битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари – хорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда.

 

Ташкил этилган муассаса 2022 йил 1 январгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинади.

 

Константин Мосин.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах