Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қандай товар белгилари ҳаммага маълум деб эътироф этилади

04.07.2019

Читать на русском языке

 

Мезонлар Президентнинг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорида кўрсатилган.

 

Қуйидагилар шулар жумласига киради:

  • товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури амалдаги ва (ёки) потенциал истеъмолчилар томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури уни тарқатилишини таъминлашда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнииг турига алоқадор бўлган ишбилармонлар доираси томонидан таниб олиниши. Бунда товарнинг сифат даражаси ҳақида тушунча мамлакатдаги товар белгиси билан боглиқ бўлиши керак;
  • аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;
  • Ўзбекистонда, шу жумладан Интернетнинг миллий сегменти домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;
  • республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати.

 

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқиш учун Адлия вазирлиги ҳузурида шахсан вазир раис ҳисобланадиган Апелляция кенгаши ташкил этилади. Унинг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Адлия вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги (ИМА) ходимлари сони аъзолар умумий сонининг 30%дан ошмайди. Унинг томонидан қарор қабул қилишда юқоридаги мезонлар билан бир қаторда - ушбу соҳадаги халқаро стандартлар, шу жумладан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ҳужжатларига мувофиқ қўшимча мезонлар инобатга олиниши мумкин.

 

2019/2020 ўқув йилида ТДЮУда “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналиши очилади. Унга базавий олий маълумотдан қатъи назар қабул қилинади.

 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига қўшимча вазифа - интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларнинг малакасини, шу жумладан пуллик асосда ошириш юкланди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари ИМА  интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ушбу соҳадаги умумэътироф этилган халқаро нормаларни имплементация қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилгани боис Адлия вазирлиги тизимига ўтказилган эди.  Шу муносабат билан қарорда агентликнинг янги вазифалари ва ҳуқуқлари белгиланди, Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига қўшимча вазифалар юкланди, бошқа ташкилий масалалар ҳал этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах