Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Молия вазирлиги ҳузурида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

06.08.2019

Читать на русском языке

 

У Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида ташкил этилади.

 

Агентлик - суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи, Молия вазирлигининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қисмидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Агентлик директори молия вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади. Қолган ходимларга Молия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

 

Ташкил этилаётган органнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш;
  • суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, чет элда, шунингдек, халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш;
  • суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек, самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
  • суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;
  • суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш;
  • хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.