Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Декабрь ойидан идентификация воситалари ёрдамида товарларни маркировкалаш бошланади

27.11.2019

Читать на русском языке

 

Тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга, биринчи навбатда, сигарета ва алкоголь маҳсулотларига татбиқ этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 944-сон қарорида белгиланган.

 

Ҳужжатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.

 

Илгари ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган лойиҳада тажрибани сигареталар (сентябрдан), алкоголь ва ундирилган дондан тайёрланган пиводан (октябрдан) бошлаш таклиф этилган. Бироқ тасдиқланган таҳририда пиво чиқариб ташланган, қолган иккита номдаги маҳсулотлар учун жорий этиш муддати эса 2019 йил 1 декабрга кўчирилган эди.

 

Бунда тажрибада ихтиёрий равишда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларни акциз маркалари билан мажбурий маркировкалашдан, шунингдек давлат тилида маркировкалашдан озод этилмайди.

 

2020 йил 1 июлгача қуйидагилар юзасидан таклифлар киритилади:

  • идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини янада кенгайтириш, биринчи навбатда, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қамраб олиш;
  • ДСҚ ҳузурида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар электрон базасини яратиш.

 

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари, шунингдек маҳсулоти идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган тадбиркорлик субъектлари таркиби ДСҚ томонидан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах