Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Чет тиллар ўқитувчиларининг қайсилари устама олиш учун тест топширмайдилар

13.01.2020

Читать на русском языке

Тест синовларидан ўтмаган ҳолда лавозим маошларига ойлик устама оладиган чет тиллар ўқитувчилари тоифалари рўйхати кенгайтирилди (рўйхат рақами 2520-3, 30.12.2019 йил).

 

Рўйхатдаги тестдан ўтишдан озод этилган ўқитувчилар қаторига Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган «APTIS for teachers» тестлари бўйича С1 даражасини топширганлар киритилди.

 

Шунингдек TOEFL (Test of English as a Foreign Language) тестлари бўйича 95 балл тўплаган ўқитувчилар ойлик устамалар олиш учун синовлардан ўтиши шарт эмас. Илгари зарурий минимум 110 баллни ташкил этган.

 

Имтиҳонларни муваффақиятли топшириш мезонлари эса қатъийлаштирилди. Энди қуйидаги балларни тўплаган ўқитувчилар тест синовларидан ўтган ҳисобланади:

  • тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўйича – максимал баллнинг камида 50%ини (илгари – 40%);
  • гапириш ва ёзиш бўйича – максимал баллнинг камида 60%ини (илгари – 50%).

 

Эслатиб ўтамиз, таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчиларига базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 15%идан 30%игача миқдорида ойлик устамалар белгиланади. Бунда қуйидагилар мажбурийдир:

  • асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда сертификат олиш билан малака ошириш;
  • педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтиш. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2019 йилдан кучга кирди.  


Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах