Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ФҲДЁ соҳасида жавобгарлик ҳолатлари кенгайтирилди

27.01.2020

Читать на русском языке

 

МЖТКнинг 230-«Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига янги таркибдаги ҳуқуқбузарликлар киритилди (22.01.2020 йилдаги ЎРҚ-603-сон).

 

Ушбу модда доирасида қуйидаги ҳолатларда БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдордаги жарималар солиниши назарда тутилган:

 

  • васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмуриятига - топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чоралар кўрмаганлик учун;

 

  • тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига - туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик учун.

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.