Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўзбекистонда Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги ташкил этилади

13.02.2020

Читать на русском языке

 

Президент 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

 

Ушбу йўналишда режалаштирилган чора-тадбирлардан бири - Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш. У маҳалладан тортиб республика даражасигача 40 мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради. Вазир – “Маҳалла” жамғармасига, вазирнинг биринчи ўринбосари – “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” жамоат фондига, Кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосар “Нуроний” жамғармасига раисликни ҳам бажаради.

 

Бунда вазирнинг биринчи ўринбосари оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалаларга, вазирнинг яна бир ўринбосари кексаларни ижтимоий рағбатлантириш, ёшларда ватанпарварликни мустаҳкамлаш масалаларига масъул бўлади. Оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалаларига масъул вазирлик  раҳбарининг ўринбосари лавозими жорий этилади. Вазирликнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари бир вақтда тегишли ҳокимнинг ўринбосари ҳисобланади.

 

Шу билан бир қаторда:

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи мақомини ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари даражасига кўтариш;
  • маҳалла раисининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш;
  • маҳаллалардаги турли йўналишлар бўйича ташкил этилган, бироқ кутилган самарани бермай келаётган 12 та жамоатчилик комиссияни оптималлаштириш;
  • 2020 йил 1 мартдан маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ойлик иш ҳақини ўртача 35%га ошириш;
  • фуқаролар йиғинларининг фаолиятига хос бўлмаган 50 дан ортиқ вазифани бекор қилиш;
  • 22 март санасини “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилиш кўзланган.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах