Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

МБ асосий ставкани йиллик 16% даражасида сақлаб қолди

09.03.2020

Читать на русском языке

Қарор тартибга солинадиган нархлар эркинлаштирилиши кутилаётганлиги ва коронавирус тарқалиши боис ташқи иқтисодий ноаниқликлар билан боғлиқ.

 

Февраль ойида йиллик инфляция даражаси 2020 йил январь ойига (14,3%) нисбатан 0,8 фоиз банд, 2019 йилнинг декабрь ойига (15,2%) нисбатан 1,7 фоиз бандга пасайган ҳолда 13,5%ни ташкил этди. 2020 йилнинг февраль ойида базавий инфляция 2019 йилнинг декабрь ойига  нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайган ҳолда 12,5%гача тушди.

 

- Инфляция даражасининг секинлашишига таъсир кўрсатган омиллар орасида қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш жоиз. Биринчидан, бюджет интизоми кучайди, бюджет харажатларининг назорати ижобий натижалар бера бошлади. Кейинги омил – бу фискал интизомнинг кучайтирилиши. Хусусан,  ягона ғазначилик ҳисобварағида 2020 йилнинг январь-февраль ойлари учун маблағлар қолдиғи 2,8 трлн сўмга ошди, яъни бюджет даромадлари келгуси давр харажатларини ҳам қоплаши мумкин. Инфляция даражасини пасайтирувчи учинчи омил -  ажратилаётган кредитларнинг мўътадил ўсиш суръатлари.

 

2020 йилнинг январь-февраль ойлари иқтисодиётни кредитлашнинг ўсиш суръатлари 2,5%ни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига (6%) нисбатан 3,5 фоиз банд кам. 2019 йилнинг  IV чорагига нисбатан эса кредитлаш суръатларининг икки баравар пасайиши кузатилмоқда, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. – Имтиёзли кредитлаш механизми ўзгарди, валюта курси барқарорлашди, иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

 

Ўтган йилларда товар ва хизматларнинг давлат томонидан белгиланадиган нархларининг мунтазам равишда ошиши инфляциянинг асосий омилларидан бири бўлди. Агар уларни эркинлаштириш амалга оширилмаса, ушбу омил 2023 йилга келиб инфляция даражасининг таргет кўрсаткичига эришиш (5%) вазифасини қийинлаштириб, инфляция даражасига қўшимча босим беришни давом эттиради.

 

Мавсумий волатилликнинг пасайтирилиши жорий йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат товарлари нархларининг барқарорлашишига хизмат қилди, ушбу гуруҳда нархларнинг ўсиши 2,4%ни ташкил этди (2019 йилнинг январь-февраль ойларида 4,9%).  Хусусан, сақлаш инфратузилмаси ва иссиқхона ишлаб чиқаришининг кенгайтирилганлиги боис қиш ойларида мева ва сабзавотлар нархининг кескин ўсиши қайд этилмади. Нон ва нон маҳсулотлари нархининг бозор шароитларига мослашиши натижасида уларнинг умумий инфляция даражасига ҳиссаси сезиларни даражада пасайди.

 

Кўриб чиқилаётган даврда гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиши инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатган ҳолда 2019 йилнинг январь-февраль ойларидаги (2,3%) каби суръатларда ўсди.

 

Монетар омиллар

 

Пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланишнинг фаоллаштирилиши пул бозоридаги фоиз ставкаларини Марказий банк асосий ставкасига яқин даражада (январь ойида – 15,8%, февраль ойида – 15,2%) шаклланишига хизмат қилмоқда.

 

Йил бошидан бошлаб МБ 1,75 трлн сўмлик ўз қисқа муддатли облигацияларини чиқарди, шунингдек Молия вазирлигининг 2 трлн сўм ҳажмдаги маблағларини Марказий банкнинг махсус қисқа муддатли депозитларига жалб этди, бу банк тизимида шаклланган таркибий профицитни пасайтиришга хизмат қилди.

 

Февраль ойида Марказий банк тижорат банкларига ликвидлик тақдим этди, хусусан, 261 млрд сўмлик СВОП операциялари ва 53 млрд сўмлик РЕПО операциялари орқали. Банклардан ликвидлик жалб қилиш учун 310 млрд сўмлик овернайт депозитлари ва 110 млрд сўмлик депозит аукционлари амалга оширилди.

 

Умумий кредит портфели ўсиш суръатларининг пасайишига қарамай, кредит бозорининг турли сегментларида ажратилаётган кредитлар ҳажмларининг турлича ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Хусусан, жисмоний шахслар учун миллий валютада истеъмол ва ипотека кредитлар  сегментида ўсиш суръатлари 5,2% юқори даражада сақланиб колмоқда (умумий кредит портфелининг 38%га ўсишини таъминлади). Бу йиллар давомида йиғилиб келган талабнинг юзага чиқиши, аҳоли молиявий саводхонлигининг замон талаблари даражасида эмаслиги, ўтган йиллардаги юқори инфляция шароитида шаклланган юқори инфляцион кутилмалар билан изоҳланади.

 

Хорижий валютада кредитлар бўйича нисбатан паст фоиз ставкалари мазкур кредитларнинг 3,4% ўсишига олиб келди. Регулятор хатарларни олдини олиш ва аҳоли учун қарз юкини лозим даражада сақлаш учун аҳолини кредитлаш ва хорижий валютада кредитларга нисбатан макропруденциал чораларни амалга ошириб боради.

 

Умуман жорий йилнинг январь-февраль ойларида фуқароларнинг миллий валютага ишончининг мустаҳкамланиши тенденцияси сақланиб қолди. Январь-февраль ойларида жисмоний шахсларниг миллий валютадаги муддатли омонатлари 9,4%га ўсди, хорижий валютадагиси эса деярли ўзгаришсиз қолди.

 

Иқтисодиётга пулларни йўналтириш (бюджет харажатлари, кредитлар)  даражасининг мўътадил ўсиш суръатлари ҳам ички валюта бозорида мувозанатлашган талабга кўмаклашди. Хусусан, агар   2019 йилнинг IV чорагида сўмнинг айирбошлаш курси 0,7%га қадрсизланган бўлса, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида сўм нисбатан барқарор динамикани намоён этди. Мазкур тенденция инфляцияга ижобий тенглаштирувчи самара кўрсатди.

 

Ички хатарлар

 

Ҳозирги вақтда дунё иқтисодиётидаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ иқтисодий муаммолар  Ўзбекистон иқтисодиётига муайян таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда таъсир этиш кўлами Хитойда инқироз вазиятининг давомийлигига боғлиқ бўлади. Истеъмол саватида сезиларли улушга эга бўлган Хитойдан айрим товарлар импортиниг қисқариши ички нархларга маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Барибир «коронавирус самараси»нинг ички нархларга таъсири бир марталик қисқа муддатли бўлиши кутилмоқда. Бунда, Хитойдан импорт қилинадиган товарлар бўйича таъминлаш имкони бўлмаётган талаблар маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа давлатлардан товарларни импорт қилишни йўлга қўйиш ҳисобига қаноатлантирилади, натижада ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлашади.

 

Инфляция прогнози

 

МБ томонидан инфляция асосан иккинчи чоракда ўсиши маълум қилинмоқда. Шунга қарамай, 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигида тарифлар ошишини таъсири секин-аста камайиб боради, натижада йиллик инфляция даражаси прогноз қилинган юқори даражага яқинлашиб қолади.

 

Бунда инфляцияни прогноз кўрсаткичлари доирасида ушлаб туриш қуйидагилар билан асосланади:

  • Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромад ва харажатлар балансини таъминлаган ҳолда умумий фискал баланс дефицитини 2020 йилга тасдиқланган параметрларга (ЯИМга нисбатан 2,7%) қатъий мувофиқликда ушлаб туриш;
  • кредит бозорини сегментлашнинг кейинчалик пасайтириш орқали ЯИМнинг номинал ҳажми ўсишидан (25%гача доирада) ошмайдиган банклар кредит портфелининг ўсиш суръатларини барқарорлаштирган ҳолда пул-кредит сиёсатининг жорий курсини лозим даражада сақлаб туриш;
  • ташқи қарз юки, шу жумладан хорижий валютадаги кредитлар, иқтисодиётдаги қарз юки ортиб боришини баланслаш ва долларлаштириш даражасини пасайтириш. 

 

Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини ҳозирча 16% даражасида қолдиришга қарор қилди, инфляция прогноз динамикасининг шаклланишига қараб асосий ставка даражаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади. МБ бошқарувининг асосий ставкани қайта қўйиш чиқишга бағишланган навбатдаги йиғилиши 2020 йил 23 апрелда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Лола Абзуазимова. 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_