Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Агросаноат мажмуи учун кадрлар малакасини ошириш маркази ташкил этилди

30.03.2020

Читать на русском языке

 

Ҳукумат томонидан агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди (19.03.2020 йилдаги 172-сон ВМҚга қаранг).

 

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди. У давлат муассасаси шаклида фаолият юритади.

 

Марказнинг асосий вазифаларидан бири агросаноат мажмуида замонавий техника ва технологиялар, «ақлли қишлоқ хўжалиги», рақамли инновацион технологиялар ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ўз фаолиятини самарали ташкил эта оладиган раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишдан иборат.

 

Қарор билан «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига олий маълумотга эга ва агросаноат соҳасида ва ушбу мажмуа тармоқларида 2 йиллик иш тажрибаси бўлган ходимлар тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2020 йилдан кучга кирди.