Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Денов тумани инфратузилмасини яхшилашга 50 млрд сўм ажратилади

11.04.2020

Читать на русском языке

 

2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди (9.04.2020 йилдаги ПҚ-4667-сон қарорга қаранг). 

 

Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

  • йўл-транспорт инфратузилмаси, шоҳкўчалар, кўп қаватли уйлар қурилиши;
  • туман марказининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, тарихий қсмини реконструкция қилиш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;
  • саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини жадал ривожлантириш;
  • тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмларини ошириш, маҳаллий хом ашёдан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, замонавий тунги ёритиш ускуналари ва чироқларини ўрнатиш;
  • ички ва туманлараро йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортининг янги йўналишларини очиш;
  • замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш;
  • суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
  • солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини ошириш. 

 

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички йўллар, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек кичик саноат зоналарига коммуникация тармоқларини ўтказиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 50 млрд сўм йўналтирилади.    

 

Қабул қилинган дастурни амалга ошириш учун Президент Администрация раҳбари, Бошқа вазирнинг биринчи ўринбосари ва Сурхондарё вилоятининг ҳокими бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади. Денов тумани ҳокимлиги тузилмасига ҳокимнинг Денов шаҳрини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

 

Ишчи гуруҳнинг вазифаларидан бири тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва кўп қаватли уйлар қуриш учун ажратиладиган ер майдонларини белгилашдан иборат. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан савдо объектларини қуриш ва кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади. Бундан тушадиган барча маблағлар туман маҳаллий бюджетига инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

 

Бир ой муддатда туман марказидаги йирик саноат корхоналари кейинчалик бошқа жойларга кўчириш мақсадида хатловдан ўтказилади. «Нурли манзил» маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ пиво-консерва ишлаб чиқариш заводи ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қурилади. 

 

2020 йил 1 июлга қадар тадбиркорлик яхши ривожланган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер майдонларида камида 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах