Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Ҳунармандларга бериладиган имтиёзлар қонунда қайд этилади

11.04.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

 

У Президентнинг 3.10.2019 йилдаги «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5841-сон Фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган. Ҳужжатда ҳунармандчилик фаолияти тушунчаси, шунингдек «Уста-шогирд» мактаби, субъектларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини тугатиш тартиб-таомиллари белгиланган.

 

Белгиланган йўналишлар бўйича (улар 30 тадан ортиқ) ишлаш, шунингдек 10 нафардан ортиқ бўлмаган шогирдларни ишга ёллаш имкони ҳунармандчилик фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Амалдаги Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган буюм ва товарлар (иш, хизматлар) турларининг рўйхатини битта банд: кигиз босиш – турли табиий жунлардан анъанавий технологиялар асосида қўл меҳнати ёрдамида кигиз босиш, турли матолар ва ипак ёрдамида кигиз маҳсулотларига безак бериш, либослар, оёқ кийимлар, бош кийимлар, уй-рўзғор ва интерьер буюмлари, гилам, панно, ўйинчоқлар тайёрлаш билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Иккита йўналиш: печка ва камин ясаш, шунингдек постижерлик иши чиқариб ташланмоқда.

 

«Ҳунарманд» уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, давлат органларининг унинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. У ҳунарманд мақомини бериш, Халқ амалий санъати усталарининг Миллий каталогига, Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар Реестрига киритиш ҳуқуқига эга. Уюшма ҳузурида ҳунармандчилик маҳсулотларини олисдаги минтақалардан сотиб оладиган ҳамда экспорт қилишда кўмак берадиган савдо-харид қилиш корхоналари ташкил этилиши мумкин.

 

Қонун лойиҳасида ҳунармандчилик фаолияти қуйидаги асосий йўналишлари бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланган, хусусан:

  • «Уста-шогирд» мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш;
  • ҳунармандчилик фаолияти субъектларига давлат рўйхатидан ўтишда кўмаклашиш, уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш, уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, хом ашё ва материаллар билан узлуксиз таъминлаш, имтиёзли кредитлар бериш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • халқ ҳунармандчилиги ва ижодий анъаналари кенг ривожланган шаҳар ва туманларда ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш ва бошқалар.

 

«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун бериладиган имтиёз ва преференцияларга алоҳида эътибор қаратилган, улар:

  • қатъий белгиланган солиқдан, шунингдек ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар –бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади;
  • шаҳар ва қишлоқ жойларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки 2 йили мобайнида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50%ини тўлайдилар;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ҳолда 18 ой муддатга, 250 БҲМдан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади, бунда фоиз ставкаларининг ¼ қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Ушбу кредитлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «Уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш, айланма маблағларни тўлдириш учун фойдаланиш мумкин;
  • ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этади;
  • хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмаркалар давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт шартномалари тузмасдан амалга ошириши мумкин (бунинг натижасида олинган даромад эса экспорт тушуми ҳисобланмайди);
  • доимий савдо жойларига эга бўлмаган ҳунармандлар касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланишни, шунингдек тушумни инкассация қилишни ихтиёрий тартибда амалга оширади;
  • давлат мулки объектлари учун ижара тўловини белгиланган энг кам тўловнинг 50%и миқдорида тўлайди.

 

Бундан ташқари, ҳунарманд хусусийлаштириш дастури доирасида «ноль» харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектини олиш хоҳишини билдирган тақдирда, ушбу объект унга баҳоланган қийматида (бошланғич инвестиция мажбуриятлари билан) очиқ савдоларга (танловга) қўйилмасдан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотилади (берилади) (батафсил қаранг). Бир неча ҳунарманд бир объектни олиш истагини билдирган тақдирда, у очиқ савдога (танловга) қўйилади ва унда фақат ушбу ҳунармандлар иштирок этадилар. Ушбу шартлар асосида ҳунармандга берилган объектдан 5 йилдан кам бўлмаган вақт давомида ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фойдаланилиши лозим.

 

Қонун лойиҳаси Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги ҳужжатларида белгиланган норма ва қоидаларни ўзида мужассамлаштирган:

2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон; 

2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4539-сон;

2009 йил 29 июлдаги «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 216-сон ва б.

 

Лойиҳа 2020 йил 24 апрелгача муҳокама қилиш, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдириш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_