Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини нишонлаш юзасидан нималар режалаштирилган

22.04.2020

Читать на русском языке

 

2020 йил октябрь ойида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш юзасидан байрам тадбирлари режалаштирилган.

 

Байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан махсус ташкил этилган ташкилий қўмита шуғулланади. Байрам санасига тайёргарлик кўриш доирасида:

  • Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига унинг номи берилади;
  • Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонининг замонавий қиёфада қайта ташкил этилади (унинг ҳудудидаги ҳайкал 2022 йилда бронзага ўтказилади);
  • ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм марказий ТВ-каналларда намойиш этилади;
  • 2020 йилда таъсис этиладиган “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари йиллик ижодий танлови ўтказилади;
  • Беҳзод ва унинг издошлари асарлари, хаттотлик санъати намуналари, замонавий миниатюра асарлари кўргазмаси ҳамда илмий-амалий конференциясининг ўтказилади;
  • “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги тайёрланади ва нашр этилади.

 

Келгусида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг асосий биноси атроф ҳудудида қўшимча ўқув биноси ва замонавий ахборот-кутубхона маркази, кўргазмалар галереясини ўз ичига қамраб олувчи ёрдамчи бино қурилади. Ўзбекистон Бадиий академияси 2020 йил 1 октябрга қадар лойиҳа (объект) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминлаши даркор.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах