Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2020 йилдаги “Сурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 266-сон қарори қабул қилинди.
Саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи” МЧЖнинг устав фондидаги 25% давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклиф билан чиқишди.
Давлат улуши “Сурхон Комбинат” МЧЖга қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилади:
- трикотаж маҳсулотлари, матолар ва сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун икки йил давомида камида 35 млрд сўм миқдорида инвестициялар киритилиши керак;
- камида 300 та янги иш ўринларини яратиш.
Ҳужжат 06.05.2020 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.