Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маҳкумлар ва колониялар тўғрисидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади

26.05.2020

Читать на русском языке

 

Ҳукумат Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасида махфийликдан чиқариладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлади (22.05.2020 йилдаги 316-сон ВМҚга қаранг).

 

Унга қуйидаги маълумотлар киритилди:

  • ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар.
  • ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар.
  • жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар.
  • ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;
  • жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.

 

Қарор ички ишлар органларининг, айниқса  озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган йўналиш доирасида қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.