Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими ислоҳ қилинди

31.07.2020

Читать на русском языке

Бу Президент томонидан имзоланган иккита ҳужжатда назарда тутилган (25.07.2020 йилдаги ПФ–6035-сон Фармонга ва 27.07.2020 йилдаги ПҚ–4790-сон қарорга қаранг).

 

Санитария-эпидемиология хизмати – аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Унинг қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

 

Ушбу хизмат Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради. Унинг бошлиғи бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда республика бош давлат санитария врачи ҳисобланади. У Президент томонидан, унинг ўринбосарлари эса соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • санитария-эпидемиология хизматининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси;
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисидаги низом;
  • Ушбу хизматни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • 2020-2025 йилларда санитария қоидалари, нормалар ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ кўриб чиқиш режаси.

 

Санитария-эпидемиология хизматининг вазифалари ва функциялари, фаолият йўналишлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда санитария-эпидемиология хизматининг тиббиёт, санитария-эпидемиология ва бошқа ходимларига ойлик лавозим маошига нисбатан 6% миқдорида кунлик қўшимча тўлов жорий этилади. Шунингдек ходимларга 24.04.2020 йилдаги ПҚ-4695-сон қарорнинг 1-бандида назарда тутилган қўшимча тўловлар тўлаш шартлари татбиқ этилади.

 

Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ходимларига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ муддатли узлуксиз хизмати учун ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

  • 3 йилдан 5 йилгача – 0,5;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 1;
  • 15 йилдан 20 йилгача – 1,5;
  • 20 йилдан ортиқ – 1,8.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ойлик устамалар белгиланади:

  • лавозим маошининг 30%и миқдорида – фан номзоди ёки фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда;
  • лавозим маошининг 60%и миқдорида – фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда;

б) Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасаларида:

  • бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;
  • раҳбар ходимларнинг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.

 

Шунингдек санитария-эпидемиология хизматига моддий-техника базасини яхшилаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида аҳолига пуллик асосда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Хизмат Давлат бюджетидан тизимга ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиш йўналишлари, самарадорлик натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича жамоатчиликка эълон қилади ва ўзининг расмий сайтида жойлаштириб боради.

 

Шунингдек Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари Махсус жамғармаси ташкил этилади. Унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишлари белгиланди.

 
 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах