Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Термизда «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи очилади

13.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 11.08.2020 йилдаги «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сон қарорни қабул қилди.

 

Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахсий хислатларини, шунингдек миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
  • ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
  • нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек республика Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш ва б.

 

Ҳужжатда белгиланишича:

  • лицей Давлат хавфсизлик хизмати муассислигидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланади;
  • қабул ва ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
  • лицейда ўқув жараёни давомийлиги 2 йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 100 нафарни ташкил этади;
  • лицей Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига бириктирилади.

 

Ҳужжат билан лицейнинг ташкилий-штат тузилмаси, лицей тўғрисидаги низом, лицей фаолиятини ташкил қилиш ва унинг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси», шунингдек унинг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

 

Таълим давлат, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

 

Лицейга кириш тартиб-таомили дастлабки танлаш, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.