Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар учун намунавий уставлар тасдиқланди

14.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 466-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 6.09.2019 йилдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Фармонини ижро этиш мақсадида қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом;
  • Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави;
  • Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави;
  • Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави.

 

Тизимида коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига тасдиқланган намунавий устав асосида уларнинг уставларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг фаолиятини уларга мувофиқ йўлга қўйиш топширилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2020 йилдаги 232-сон қарорига мувофиқ касб-ҳунар мактабларида бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида таълим оладиган ўқувчиларга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик стипендия учун маблағлар ажратилиши ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланиши маълумот учун қабул қилинди.

 

Қуйидагилар профессионал таълимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш;
  • меҳнат фаолиятида замонавий АКТни татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
  • хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
  • Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
  • "Ҳаёт давомида таълим олиш" принципи асосида таълим олишга ўтиш учун шароитлар яратиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.