Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

16 ёшга тўлмаган болаларга – 500 минг сўмдан

27.08.2020

Читать на русском языке

 

Президент 26 август куни аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

 

Сентябрь ойида қуйидагиларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

 

Жами республика бўйича ушбу мақсадлар учун 427 729 млн сўм ажратилади (инфографикага қаранг). Пенсия жамғармаси, маҳаллий ҳокимиятлар, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Молия вазирлиги, МБ ва тижорат банклари маблағларнинг олувчиларга ўз вақтида ва манзилли етказилиши учун жавоб беради.

 

Бундан ташқари, мамлакатимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлашади. Ушбу банднинг ижросини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

 

Тўловлар ва эмлаш учун зарур маблағлар 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон Фармонда назарда тутилган ва қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилади.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах