Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Андижонда иқтисодиёт ва қурилиш институти очилади

01.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 йилдаги «Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 516-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг Андижон шаҳрида Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

 

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • ҳудуднинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;
  • ўқув жараёнида назарий тайёргарликнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиёт ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар билан биргаликда талабалар амалиётини тегишли соҳа ташкилотларида ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • амалий илмий-тадқиқот ишларини рўёбга чиқариш учун замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади, муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
  • Институт ОЎМТВ тизимида фаолият юритади;
  • Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
  • 2020/2021 ўқув йили учун Институтга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

 

ОЎМТВ икки ой муддатда:

  • Институт тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини таъминлаш;
  • Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш;
  • Институтни танлов асосида, шу жумладан республика олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган Амалий тажрибага эга бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш;
  • Институтда ўқув-методик жараённинг ташкил этилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат архитектура-қурилиш институтига таълим ва илмий жараёнларни ташкил этишда, шунингдек фаолиятининг бошқа йўналишларида кўмак бериб бориш вазифаси юкланди.

 

Қарор билан Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари, шунингдек унинг моддий-техник-базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари белгиланган.

 

Андижон вилояти ҳокимлигига Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор ва ўқитувчиларни хизмат уйлари билан таъминлаш топширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.