Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида нималар қилинмоқда

15.09.2020

Читать на русском языке

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг вазифаларидан бири истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳисобланади. 11 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда Агентлик директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов қандай НҲҲлар ишлаб чиқилаётганлиги ва қайсилари такомиллаштирилиши режалаштирилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

 

– Агентлигимиз ташкил этилганидан кейин ўтган йил давомида 12 та НҲҲ лойиҳаси, шу жумладан 6 та янги ҳужжат ишлаб чиқилди. Бироқ илгари ишлаб чиқилган ва эскириб қолган амалдаги НҲҲлар ҳам талайгина. Уларни такомиллаштириш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тизимли муаммоларни ҳал этиш учун шарт-шароит яратиб беради.

 

Янги ҳужжатлар лойиҳалари тармоқларни ўрганишлар, истеъмолчилар орасида ўтказилган сўровлар ва уларнинг мурожаатлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Хусусан, улар қуйидаги жиҳатларни қамраб олади: 

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга ва стандартларга мувофиқлигини аниқлаш (экспертиза қилиш) учун чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг «назорат хариди»ни ташкил этиш;
  • аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш;
  • фармацевтика маҳсулотининг «сирли харидори» мониторингини ўтказиш;
  • НҲҲ ва улар лойиҳаларининг истеъмолчиларга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш;
  • нодавлат таълим муассасалари томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш;
  • пуллик тиббий хизматларни кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш.

 

Кўпинча монополист корхоналар томонидан ҳужжатларни ишлаб чиқишда истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳисобга олинмаган, фуқароларнинг кўп сонли мурожаатлари шундан далолат беради. 2020 йил 28 май куни мамлакатимиз Президенти иштирокида бўлиб ўтган мажлисда ҳам бу ҳақда сўз юритилган. Бугунги кунда Агентлик томонидан 16 та тармоқда амал қилаётган 86 та қонун, шунингдек 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хатловдан ўтказилган ва улар бўйича тавсиялар берилган.

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг бир йиллик фаолияти давомида истеъмолчилардан 12 мингга яқин шикоятлар келиб тушган, улардан 36,6%и савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасига, 28,8%и уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт соҳасига, 20,5%и ижтимоий ва банк хизматларига тааллуқли ҳамда 14,1%ида рекламадан норозилик ифодаланган.

 

Учта соҳада (транспорт, савдо ва алоқа) хизматлар кўрсатиш даражаси қониқарли ёки қониқарли эмаслиги юзасидан 10 мингга яқин истеъмолчилар орасида сўров ўтказилган. Сўровда иштирок этган истеъмолчиларнинг 71,2%и алоқа, 58,9%и савдо соҳаси ҳамда 52,5%и жамоат транспорти фаолияти даражаси қониқарли эмаслигидан норозилик билдирганлар.

 

Янги қурилган уй-жойлардаги квартираларни сотиш чоғида шартномалар тузишда, автолизингда, банк хизматларини тақдим этишда, шунингдек газ ва электр энергиясини ҳисобга олувчи приборларни ўрнатишда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган.

 

Истеъмолчиларнинг ахборий хабардорлигини ошириш мақсадида мамлакатдаги 476 та савдо марказида ва бозорларда «истеъмолчилар бурчаги» ташкил этилган, 51,5 минг савдо ва хизматлар кўрсатиш объектларида маълумотлар стендлари ўрнатилган.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_