Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ОТМга киришда тестлар сифати оширилади

12.11.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 6.11.2020 йилдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4884-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат Президентнинг 6.11.2020 йилдаги ПФ-6108-сон Фармони ижросига қаратилган.

 

Халқ таълими бўлимларининг педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбалари негизида болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади (юридик шахс мақомисиз). Уларнинг фаолияти Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан мувофиқлаштирилади. 2021/2022 ўқув йилида психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30%га оширилади.

 

А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ХТВнинг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилади. Институт – бош таълим муассасаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг ўқув, методик ва илмий фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Миллий ўқув дастурини жорий қилиш бўйича тажриба-синовни лозим даражада ўтказиш мақсадида Республика таълим марказига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди:

  • яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни экспертиза қилиш;
  • уларни таълим тизимида қўллаш бўйича хулоса бериш;
  • ўқув режа, дастурлар, яратилган дарслик ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни тажриба-синовдан ўтказиш ишларига раҳбарлик қилиш.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) давлат олий таълим ташкилотларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади, унга мувофиқ:

  • тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
  • тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
  • абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
  • амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.

б) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

 

Шунингдек, ҳужжатда ваколатли идораларга топшириқлар мавжуд:

а) 2021 йил 1 январга қадар -Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини уни Ўзбекистон  таълим тизимига жорий этиш учун ўрганиш;

б) 2021 йил 1 мартга қадар - "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

в) 2021 йил 1 июнга қадар:

  •  халқ таълими ходимларининг малака ошириш жараёнини "ҳаёт давомида ўқиш" тамойили асосида узлуксиз малака оширишни назарда тутувчи тизимга айлантириш;
  • халқ таълими ходимларининг касбий эҳтиёжларини ташхис қилиш асосида уларнинг индивидуал ривожланиш дастурини амалиётга киритиш;
  • халқ таълими ходимларининг малака ошириш жараёнига кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий қилиш;
  • "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформасини ишга тушириш.

г) 2021 йил 1 августга қадар - болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш ҳамда бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш;

д) 2021 йил 1 сентябрга қадар:

  • профессионал таълимнинг таълим дастурлари ва ўқитиш материаллари тўпламларини ишлаб чиқиш ва тизимли равишда такомиллаштириб бориш;
  • касб-ҳунар мактабларини ҳудудлар бўйича жойлашуви ҳамда тайёрланадиган ишчи касблардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш учун иш берувчиларга бириктириш;
  • методик таъминотини мустаҳкамлаш, янги таълим ресурслари билан таъминлаб бориш имкониятини берадиган алоҳида электрон платформани ишлаб чиқиш;

е) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модулларини амалиётга киритиш;
  • барча олий таълим ташкилотларида ахборот-ресурс марказлари базасида мавжуд дарслик, ўқув-услубий ва бошқа қўлланмалар рақамли форматга ўтказилиб, уларнинг электрон платформаси шакллантириш ҳамда улар бўйича рақамли ягона ахборот қидирув тизимини жорий қилиш;
  • ҳар бир фан кесимида маъруза, амалий (семинар) ва лаборатория машғулотлари, мустақил ишлар бўйича электрон модулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
  • таълим хорижий тилларда олиб бориладиган гуруҳлар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўрсин;
  • хорижий талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишни йилда 2 марта семестрнинг бошида ташкил қилиш.

ж) 2022 йил 1 январга қадар - мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш, жумладан:

  • халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
  • болаларнинг ўсиши ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича "Болалар боғчаси" ахборот бошқарув тизимини ишга туширсин ва унга киритиладиган маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш;
  • мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимларини жорий қилиш;
  • мактабгача таълим соҳасида ахборот бошқарув тизимини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

 

Шунингдек, қарор билан Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.