Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кимё саноатида кенг кўламли трансформация амалга оширилади

17.02.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 13.02.2021 йилдаги «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4992-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда кимё, биокимё, газ ва нефть-кимё саноати (кейинги ўринларда – кимё саноати) транформациясининг асосий узоқ муддатли стратегик йўналишлари белгиланди.

 

Технологик трансформация – маҳаллий хом ашёдан ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида хом ашёдан тайёрланган тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратиш.

 

Хўжалик муносабатлари тизимини трансформация қилиш – давлат томонидан аралашувга чек қўйиш ва эскича режа-тақсимлаш тизимидан батамом воз кечиш.

 

Мулкий муносабатлар тизимини трансформация қилиш – янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хусусий капитални жалб қилиш орқали кимё корхоналарида давлат улушини кескин камайтириш ва кимё корхоналарини хусусийлаштириш.

 

Рақамли трансформация – молиявий, моддий ва кадрларга оид ресурслар ҳаракатини бошқариш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маркировкалаш, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш тизимларини жорий этиш учун соҳага замонавий дастурий таъминот тизимларини татбиқ этиш.

 

Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатлар трансформацияси – инновация жараёнларини ташкил этиш, замонавий технологияларни трансфер қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш.

 

Кадрлар тайёрлаш тизимининг трансформацияси – кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек мавжуд ва янги барпо этиладиган ишлаб чиқариш қувватларини юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан таъминлаш.

 

2021 йилдан бошлаб Кимё ва газ-кимё саноатида технологик кластерларни яратиш бўйича очиқ ҳамкорлик дастури (кейинги ўринларда – Дастур) жорий этилади. Унда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда хусусий ва хорижий инвесторлар ва технологик шерикларни жалб қилиш назарда тутилган. Дастурга қуйидаги технологик кластерлар киритилган:

  • «Навоийазот» АЖ, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ, Устюрт ва Шўртан газ-кимё мажмуалари, синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш ва унга туташ ҳудудлари;
  • трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари тугагандан сўнг «Фарғонаазот» АЖ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш ва унга туташ ҳудудлари.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва амалга ошириш муддатлари жадаллаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • 2021-2025 йилларда кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланиш орқали юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхати ҳамда уларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

 

Қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди:

  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • «Ўзкимёсаноат» АЖга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 ноябрга қадар Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторлар ва ҳамкорларни танлаш бўйича очиқ танлов тайёрланиши ва ўтказилишини, шунингдек Дастур доирасида жойлаштириладиган янги лойиҳалар бўйича таклифлар берилишини таъминлаш;
  • «Ўзкимёсаноат» АЖ, Фанлар академияси, ОЎМТВ ва Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига бир ой муддатда Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш концепциясини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • «Ўзкимёсаноат» АЖга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2024 йилга қадар, босқичма-босқич «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини, молиявий, хўжалик ва ташкилий фаолиятни бошқариш ва мониторинг қилиш, ишлаб чиқарилган товарларни сотиш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах