Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Абу Муин Насафий мажмуаси дирекцияси ташкил этилади

09.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 3.03.2021 йилдаги «Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги 117-сон қарори қабул қилинди.

 

Дирекцияни ташкил этишдан мақсад – Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, мажмуа бошқарувини ташкиллаштириш ва яхшилаш.

 

Дирекция Маданият вазирлигининг Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси таркибида ДУК шаклида ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ислом илм-фани, хусусан, ақида илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;
  • буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида халқчил ва оммабоп рисолалар нашр этиш;
  • мажмуадаги майдонлар, кўчалар, парклар, фавворалар ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;
  • кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича зарур ташкилий-агротехник ишларни амалга ошириш;
  • игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, уларни парваришлаш, жойлаштириш ҳамда сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқалар.

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига мажмуа ҳудудида жойлашган ўсимликларнинг қимматли турларини, фаввораларни ва бошқа объектларни хатловдан ўтказиш ва Дирекция ихтиёрига ўтказиш бўйича ишчи гуруҳини ташкил этиш топширилди.

 

Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджети;
  • Дирекциянинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
  • хайрия маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах