Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

1 апрелдан ижро интизоми янги тартиб бўйича назорат қилинади

05.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқарувчи органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш тартиби ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тасдиқланди (31.03.2021 йилдаги 171-сон қарор).

 

Президентнинг 10.02.2021 йилдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси билан келишилиши белгиланган.

 

Қарор билан Ҳукумат тизимидаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарларига жорий йилнинг 1 июлига қадар қуйидаги вазифалар топширилди:

  • ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари бўлмаган марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида уларнинг штат бирликлари чекланган сони доирасида ижро интизомига масъул алоҳида штат бирлиги жорий этилишини таъминлаш;
  • ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига амалий тажрибага эга, юқори малакали, пухта танланган  номзодлар тавсия этилиши ва ушбу лавозимлар бўйича кадрлар захираси шакллантирилиши;
  • ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларидаги ижро интизомига масъул ходимлар малакасини ошириш ишлари ва стажировкалари тизимли ташкил этилиши, уларни марказий аппарат билан келишув асосида лавозимга тайинлаш тизимини жорий қилиш.

 

2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижро интизомини назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизими орқали амалга оширилади.

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагиларга жавобгар эканлиги белгиланди:

  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга олиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш, улар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизмлари кўрсатилган топшириқлар тайёрланишини ҳамда уларнинг ижрочиларига етказилишини назоратга олиш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графикларининг (назорат режалари) тайёрланишини, тасдиқланишини ва ижрога қаратилишини назорат қилиш;
  • «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг тизимли назоратини амалга ошириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах