Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ёшлар тадбиркорлиги жиддий қўллаб-қувватланади

14.04.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб номланиб, тегишли давлат дастури амалга оширилмоқда.

 

Йиғилишда галдаги вазифалар ижросини ташкил этиш, ёшлар билан ишлайдиган муассасаларга имкониятларни кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди. мутасаддиларга ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги механизм жорий этиш вазифаси қўйилди. Бу тизимда халққа ҳам, ташкилотларга ҳам маъқул бўладиган бир қанча имтиёзлар белгиланади.

 

Жумладан, 1 майдан бошлаб ёшларни ишга қабул қилган корхона ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади. 1 июндан бошлаб, “ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

 

Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар маркази битирувчилари 6 ойгача даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

 

“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга 1 майдан бошлаб давлат мулки ижараси учун 50%гача имтиёз берилади.

 

Шунингдек, ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30%игача қисми қоплаб берилади.

 

1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни  қайта тайёрлаш харажатининг 1 млн сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

 

Ёшлар бандлигини таъминлашдаги яна бир муҳим йўналиш – қишлоқ хўжалиги. Бугунги кунда республика бўйича 21 та туманда 2 мингдан 4,5 минг нафаргача ёшга деҳқончилик учун ер ажратилган.

 

Бу соҳада ҳам аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида “ёшлар дафтари”га кирганларга уруғлик ва кўчатлар хариди учун 2 млн сўмгача субсидия бериш зарурлиги қайд этилди.

 

Молия вазирлигига субсидиялар беришнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида “электрон платформа” яратиш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

 

Бугунги кунда “Баркамол авлод” болалар марказлари бор-йўғи 175 минг нафар ёшларни қамраб олган холос. Ушбу муассасалар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, ҳар бир мактабда уларнинг тармоқ филиалларини ташкил этиш орқали қамровни ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Турли фестивал ва мусобақалар ўтказиб, ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, нуфузли халқаро танловларга олиб чиқиш изчил давом эттирилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах