Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Иқтисодиётнинг қайси соҳалари аҳоли фаровонлигини оширади

09.06.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Жорий йилда бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Бунинг асосий манбалари қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, савдо ва сервис соҳаларидир.

 

– Ёшларга ер берилиши тажриба бўлган эди. Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз. Ҳокимлар, сектор раҳбарлари қайси пахта ва ғалла майдонини қисқартиришни аниқлаб, уларни ишсиз аҳолига бериши зарур. Берганда ҳам, манфаатдор қилиб, адолатли ажратиш керак. Бу юз минглаб одамларимизни иш билан, даромад билан таъминлайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Мутасаддиларга ер олган аҳолига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни молиялаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади.

 

Аҳоли фаровонлигига дахлдор яна бир масала озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлигидир.

 

– Нарх-навони арзон қилиш бу тадбиркор ва чорвадорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас. Биринчи галда, бозорда таклифни кўпайтириш керак, – деди Президент.

 

Бунинг учун қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Шундай тармоқлардани бири – паррандачилик.

 

Шу боис йиғилишда парранда саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Яъни, тухум учун субсидия миқдори 3 баравар, парранда гўшти учун эса 2 баравар оширилади. Омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга айланма маблағни тўлдириш ва паррандачилик лойиҳалари учун кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми қоплаб берилади.

 

Паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс лойиҳалари бўйича харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади. Паррандачилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари ставкалари 50%га камайтирилади.

 

Бу тармоқдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Микрокредитбанк орқали давлат томонидан $50 млн ресурс ажратилади.

 

Мутасаддиларга имтиёзларни жорий қилиш, мавжуд корхоналарнинг тўлиқ қувватларга чиқишига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини қайта ташкил этиб, шароитимизга мос, наслли парранда зотларини яратиш вазифаси қўйилди. Мазкур институтни зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, наслли зотлар олиб келиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

 

Жорий йилда сув танқислигини инобатга олиб, қудуқ қазишга 200 миллиард сўм ажратилиши айтилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан камида 10 минг гектар ерни озуқа-ем етиштиришга мослаштириш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_