Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўшимча жавобгарлик жорий қилинди

28.08.2021

Читать на русском языке

25.08.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-711-сон Қонун қабул қилинди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун фуқароларга 3 БҲМдан 5 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима солиниши белгиланди. Сувларнинг ҳамда сув объектларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажарганлик учун ҳам худди шундай жазо чоралари қўлланилади.

 

МЖТК қуйидаги моддалар билан тўлдирилди: 791-«Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларини бузиш» ҳамда 861-«Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш».

 

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 5 БҲМдан 7 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса – 10 БҲМдан 15 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

96-«Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз рўёбга чиқариш» моддасида назарда тутилган санкциялар энди фуқароларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

 

111-«Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш» моддасига ўзгартиришлар киритилди:

ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, 

- 3 БҲМдан 5 БҲМгача жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, 

- базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Энди ҳайвонларга нисбатан уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келадиган ҳолатда шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик Жиноят кодексида ҳам белгиланади.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар ЎРҚ-711-сон Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

 

Ҳужжат 26.08.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.