Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Саноат ярмаркалари қачон ва қаерда ўтказилади

30.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2022 йилдаги «2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 134-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали;
  • 2022 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби;
  • 2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари режаси.

 

Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу ярмаркаларни ташкил этувчи ҳамда уларда иштирок этувчи томонларнинг ўз маблағлари ҳисобидан мустақил равишда амалга оширилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказига:

  • ҳафталик, ойлик ва йиллик асосда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг алоҳида турлари кесимида ўртача шаклланган нархлар бўйича маълумотларни доимий равишда жойлаштириш;
  • республикадаги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг алоҳида турлари бўйича рўйхатни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бериш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах