Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини ҳисоблаш автоматлаштирилади

04.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2022 йилдаги “Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарорига асосан қабул қилинди.

 

Давлат молиявий назорати инспекцияси юридик шахс мақомига эга ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга оширишни автоматлаштириш мақсадида:

  • 2022 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиш учун ходимлар рўйхати (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) Молия вазирлигининг ахборот тизимидан Марказий банкнинг ахборот тизими орқали тегишли тижорат банкининг ахборот тизимига фақат автоматлаштирилган тарзда электрон шаклда юборилади;
  • 2023    йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблашда Халқ таълими вазирлигининг тажрибаси жорий этилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджет сўровлари, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ҳамда уларни тўлиқ электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади, бундан давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.