Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Давлат солиқ қўмитаси янги ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олади

28.12.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2022 йилдаги “Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 717-сон қарори имзоланди.

 

Низомга асосан тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда.

 

Яратилган янги иш ўринлари Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали ҳисобга олинади.

 

Фермер хўжаликлари,кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойлари ҳам  иш ўрни ҳисобланади.

 

Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах