Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Истеъмол товарларининг сифати устидан назорат кучайтирилди

06.04.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 04.04.2023 йилдаги “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-110-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда:

  • истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи, шунингдек этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун;
  • санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун;
  • ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан, адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун.

 

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини рағбатлантириш чоралари жорий этилмоқда. Сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинаётганлиги ҳақидаги хабарлар Ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади. Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади, мусодара қилинган хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган озиқ-овқат ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари эса жамоатчилик вакиллари ва ОАВлари иштирокида йўқ қилинади.

 

Уч ой муддатда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича назорат харидини амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилади. Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ текширувларни ўтказиш тартиби такомиллаштирилади.

 

Контрафакт ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолатларнинг содир этилиши энди ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах