Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кўпикланадиган ва табиий винолар учун акциз маркалари бекор қилинади

06.04.2023

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 04.04.2023 йилдаги “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-110-сон қарорида назарда тутилган.

 

2023 йил 1 июнга қадар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари акциз маркаларининг янги намунаси жорий этилади, 1 июлдан бошлаб эса кўпикланадиган ва табиий винолар учун акциз маркалари бекор қилинади.

 

2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги – алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун яна битта лицензия талаби жорий этилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдосини хабардор қилиш тартибида амалга оширишга рухсат берилди.

 

Биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спиртининг ўз эҳтиёжидан ортган қисмини реализация қилиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмол ва техник этил спиртидан мақсадли фойдаланилишини жойига чиққан ҳолда текширишга ҳақли.  Текширув йил давомида биржа савдолари орқали харид қилинган спирт миқдори йиллик ишлаб чиқариш қуввати учун спиртнинг талабига нисбатан ошганда ўтказилади.

 

Маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими "Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси билан интеграция қилинади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ваколатли давлат органлари ундаги маълумотлардан фойдаланишга ҳақли бўлади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда лицензия (хабардорлик) талаблари ва шартларини бажармаган тадбиркорлик субъектларига чоралар кўради. Мазкур иш натижаси ҳар чоракда ОАВ орқали эълон қилиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах