Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш бошланди

10.05.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 08.05.2023 йилдаги “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Халқаро шахмат федерациясининг (ФИДЕ) 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда ФИДЕнинг навбатдаги конгрессини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Ҳужжат билан 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди ва унинг асосий вазифалари белгиланди:

  • ФИДЕ раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг ташрифини ташкиллаштириш ва ФИДЕ билан шартномалар, келишувлар имзолаш;
  • 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг бош режаси ва дастурини тузиш ва бошқалар.

 

Шунингдек, 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Бунда қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • “Шахмат боғчадан бошланади” махсус дастурини амалга ошириш, ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат фестивали” мусобақаларини ўтказиб бориш;
  • умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида “Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси” “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” шахмат мусобақаларини ҳар йили уч босқичда тизимли ўтказиш.
  • 2024 йил 1 январдан бошлаб “Шахмат стипендияси”ни таъсис этиш.

 

“Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси”, “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабаларни  рағбатлантириш сифатида йил давомида ҳар ойда БҲМнинг беш баравари миқдорида “Шахмат стипендияси” тўланади.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 08.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах