Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кимларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади

19.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.06.2023 йилдаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ-848-сон Қонун имзоланди.

 

Қонунга мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлишмоқда:

  • кам таъминланган шахслар, агар улар:
    • фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
    • маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
    • маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
    • жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;
  •  руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
  • ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
  • Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам юқоридаги жисмоний шахсларга фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидагилар ҳақидаги ишлар бўйича кўрсатилади:

  • ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги;
  • ишга тиклаш ҳақидаги;
  • иш ҳақини ундириш тўғрисидаги;
  • алиментларни ундириш ҳақидаги;
  • уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги;
  • меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
  • терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам маъмурий қамоқ тарзидаги жазо назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

 

Руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахсларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда давлат ҳисобидан юридик ёрдам:

  • ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш;
  • тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш;
  • жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизасини ўтказиш чоғида кўрсатилади.

 

Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судларда кўриш чоғида давлат ҳисобидан юридик ёрдам қуйидаги йўналишлар бўйича кўрсатилади:

  • давлат фуқаролик хизмати соҳасида;
  • сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда;
  • иқтисодий соҳада ҳамда тадбиркорлик фаолиятида;
  • меҳнат муносабатларида;
  • ижтимоий ҳимоя соҳасида;
  • оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида;
  • таълим, илм-фан, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида Адлия вазирлигига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

 

 Адлия вазирлигининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин «Юридик ёрдам» ахборот тизими давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлардан бирини автоматик равишда танлайди.

 

Агар «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокат ишда иштирок этишни рад этадиган бўлса, у рад этиш асосларини дарҳол «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиши керак.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилиш истагини билдирган адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш учун «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали Адлия вазирлигига электрон тарзда мурожаат қилади.

 

Адвокатнинг мурожаати 3 иш куни ичида кўриб чиқилади. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома адвокат ва Адлия вазирлиги ўртасида тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2023 йилда кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах