Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади

19.07.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 18.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш ҳақидаги” ЎРҚ-857-сон Қонун имзоланди.

 

2023 йил 1 январдан  2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

  • барча турдаги солиқларни (ижтимоий солиқ бундан мустасно);
  • ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;
  •  Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун ҚҚСни.

 

Режага кўра, ушбу чора ёш ва иқтидорли ўйинчиларни танлаб олиш тизими ва уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш, шунингдек футбол клублари фаолиятини ривожлантириш учун хизмат қилади.

 

Маълумот учун: Солиқ кодексига ўтган йил охирида ўзгартиришлар киритилган бўлиб, уларнинг айримлари қатор солиқ имтиёзларини бекор қилишга қаратилган.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах