Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қорақалпоғистон тадбиркорларини имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватлашади

10.08.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 08.08.2023 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-129-сон Фармон имзоланди.

 

Қорақалпоғистондаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида банкларга $100 млн ажратилади, бунда:

  • инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада 5%, миллий валютада 12% йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади. Банкининг маржаси хорижий валютадаги кредитлар буйича 1%, миллий валюта 2% миқдорида белгиланади;
  • лойиҳалар банклар таъсисчилигидаги инвестиция компаниялари томонидан амалга оширилиб, кейинчалик улар "тайёр лойиҳа" сифатида тадбиркорларга сотилади;
  • банклар томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит маблатлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда ажратилади.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан, истисно тариқасида, инвестиция кредит миқдорининг 75%гача, бирок, 5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафиллик тақдим этилади.

 

Кичик ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга ер участкалари, бино ва иншоотлар хусусийлаштириб берилади.

 

Оммавий савдоларда турган давлат мулки объектлари 3 ой муддатда сотилмаган тақдирда уларни электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбурияти билан берилади.

 

2023-2024 йилларда Нукус шаҳрида $1 млн, ҳудуднинг қолган туманларида $З00 минг миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан лойиҳа ташаббускорларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан-тўғри узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бериш тизими жорий қилинади.

 

2024 йилдан бошлаб тижорат банкларига ҳудуд учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида камида 2 трлн сум кредит маблағлари ажратилади.

 

Ёшларнинг хорижий давлатларда таълим олишлари учун 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда кредит маблағлари ажратилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги савдо, умумий овқатланиш йўналишидаги ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ва электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этган кичик тадбиркорлик субъектларига қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун ажратилаётган кредитлар учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан белгиланган миқдор ва шартлар доирасида компенсация ажратилади.

 

Бу йил Хўжайли туманидаги 100 гектар ер майдонида "Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази" барпо этилиб, унинг ҳудудида IT-парк, лойиҳа офислари, стартаплар технопарки, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш "инновацион гуруҳлари" ташкил этилади. Шунингдек:

  • Ёшлар марказида фаолият юритаётган тадбиркор ва ёшларга уй-жойлар қурилади;
  • махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари Ёшлар маркази худудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш шарти билан татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.08.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах