Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатни онлайн олиш мумкин

28.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2023 йилдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 417-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгаришлар киритилмоқда:

  • радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсатномани “Лицензия” АТ ва ЯИДХП орқали олиш тартибини белгилаш;
  • радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш механизмини жорий этиш;
  • аризачига камчиликларни бартараф этишга муддат бермасдан рухсатнома беришни рад этишга йўл қўймаслик;
  • камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўймаслик.

 

Маълумот учун: муқаддам радиочастота спектри фойдаланувчиларга ундан бошқа фойдаланувчилар билан фойдаланишга рухсат берилган эди.

 

Рухсатномалар қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб турилиши (вақт ва ҳудуд бўйича чегараланиши) мумкин:

  • радиочастота спектрини ажратилган полосасидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш зарурати туғилганда;
  • рухсатнома беришнинг талаблари ва шартлари бузилганда;
  • аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги қарорлар бажарилмаганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев