Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Собиқ маҳбусларнинг иш берувчиларига бир маротабалик субсидия тўланади

07.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2023 йилдаги «Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 450-сон қарори қабул қилинди.


2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари) БҲМнинг 3 баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

 

Маълумот учун: жазони ижро этиш муассасалари жумласига қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар;
тарбия колониялари;
турмалар;
маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар.

 

Cубсидияни олиш учун иш берувчи камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиши лозим. 

 

Шунингдек:

  • озод қилинган шахслар «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитилади;
  • озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими ишга туширилади. 

 

2025 йил 1 январгача тадбиркорларга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тизими жорий этилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.09.2023 йилда кучга кирди.


Собир Нурбердиев



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах