Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Давлат тиббий ёрдамнинг қандай турларини кафолатлайди

19.10.2023

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3465, 17.10.2023 й.) билан Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати тасдиқланди.

 

Президентнинг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш назарда тутилган. Қарор, шу жумладан, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати шакллантирилишини назарда тутади.

 

Рўйхатда кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари, уларнинг таърифи, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва туғуруқхоналар кесимида тақдим этиш муддатлари мавжуд.

 

Шунингдек, ҳужжатда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган ташхислар рўйхати келтирилади. Тиббиёт муассасалари формулярига киритилган дори воситалари рўйхати алоҳида шакллантирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах