Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади

26.11.2024

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (18.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3294-1).

 

Низом «MCC-код» тушунчаси билан тўлдирилмоқда. У савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини таснифлайди.

 

Банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб МCC-кодларини, терминал ва тўлов тури, мижознинг идентификация маълумотлари ва тўлов тизими оператори қоидаларида белгиланган тегишли маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим.

 

Бунда мижознинг фаолият тури ва тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, мижоз 3 банк иш кунида хизмат кўрсатувчи банкига тегишли маълумотни тақдим этади ва банк томонидан 1 иш куни мобайнида мижозга бириктирилган терминал маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев