Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие формы статотчетности утверждены на 2026 год Как перейти с НСО в фиксированной сумме на НСО по ставкам с 1 января 2026 года Предварительный производственный календарь на 2026 год

Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.

16.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида»ги ВМҚ-832-сон қарори қабул қилинди.

 

Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
  • ҳудуд коди;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, бўйсунувини ўзгартириш саналари;
  • доимий аҳоли сони ва бошқалар.

 

Реестр Кадастр Агентлиги томонидан юритилади.

 

Ҳужжат билан:

  • Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом; 
  • маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом;
  • маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 11.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

                                              Собир Нурбердиев