Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Оформление перевода права собственности на недвижимость и налоговые последствия Как отчитаться по ИНПС через сайт «Халк банка» Как рассчитывать налог с оборота Как учитывать совокупный доход при расчете налога с оборота Как составлять отчеты по МСФО Признаки контролируемых сделок

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди

20.03.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 19.03.2025 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги ЎРҚ-1048-сон Қонун имзоланди.

 

Фахрий унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган табиат ҳимояси ҳаракати фаолларига берилади.

 

Шунингдек, у экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ва соҳа вакилларига, шунингдек мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаолларга берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова