Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

"Тоза қўллар" дастури қандай амалга оширилади

08.05.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2025 йилдаги "Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган "Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 297-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йилдаги "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 майдан бошлаб барча соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида "Тоза қўллар" дастури жорий этилади.

 

"Тоза қўллар" дастури доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида:

  • санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш;
  • ичимлик суви таъминоти ва санитария-гигиена объектлари (ҳожатхона) инфратузилмасини яхшилаш, уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;
  • аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Давлат сармояларини бошқариш геопортали маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмаларини яхшилаш бўйича мақсадли дастур шакллантирилади.

 

Шу билан бирга, умумий ўрта таълим ташкилотларини халқаро тажриба асосида сув таъминоти, санитария ва гигиенанинг "Уч юлдузли ёндашув" методикаси асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Умумий ўрта таълим ташкилотларида "Уч юлдузли ёндашув" методикасини жорий қилиш бўйича дастур;
  • Умумий ўрта таълим ташкилотларини "Уч юлдузли ёндашув" методикаси бўйича баҳолаш мезонлари;
  • Сув таъминоти мавжуд бўлмаган соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларини ичимлик суви билан таъминлашнинг манзилли рўйхати;
  • Умумий ўрта таълим ташкилотларининг барқарор санитария-гигиена инфратузилмаларини 2025 йилда ривожлантириш дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум