Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
«Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибининг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қўшма қарори қарори қабул қилинди (07.05.2025 й. АВ рўйхат рақами 3603-1).
Ўзгартириш билан тиббий хизматга тўловнинг энг кўп қиймати даволаш-профилактика муассасаси томонидан бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилаётган айнан шундай хизматлар қийматининг 25 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Илгари ушбу кўрсаткич 20 фоиз миқдорида белгиланган эди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев