Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как избежать ошибок при оформлении АИК Кто может заложить право аренды земельного участка в качестве обеспечения кредита Как проверять данные оборотно-сальдовой ведомости

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди

20.06.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2025 йилдаги "Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 375-сон қарори қабул қилинди.

 

Хусусан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар қуйидагиларни олади:

  • ҳар чорак якунлари бўйича ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;
  • бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус фондидан устамалар;
  • бошқарув, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи) ходимларга хизмат йиллари учун ойлик қўшимча тўловлар:
    • 1 йилдан 5 йилгача – 20 %;
    • 5 йилдан 10 йилгача – 30 %;
    • 10 йилдан 20 йилгача – 40 %;
    • 20 йилдан ортиқ – 60 %.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев