Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

26.06.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.06.2025 йилдаги «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-97-сон Фармони имзоланди.


Ҳужжатга мувофиқ, бундан буён Тошкент вилоятининг (4 ва 5-тоифадаги) туманларида фаолият юритувчи, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан ташкил этилган  ва рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)га ихтисослашган корхоналарга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига қараб алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланади:

  • 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;
  • 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;
  • 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ – 7 йил муддатга.

 

Шунингдек бундан буён «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш» каби йўналиш тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар тарқатиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига киради.

 

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларига чорвачилик тармоғи учун озуқабоп экинларни етиштириш учун ҳар бир гектарга 15 миллион сўмгача миқдорда олти ой муддатда қайтариш шартлари билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмайдиган ставкада (шундан 2 фоиз – банк маржаси) имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

Ўзгартиришлар қуйидагиларга киритилди:

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев