Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как выставлять ЭСФ на возмещение расходов по коммунальным услугам Что изменилось в требованиях к лицензированию и аккредитации НОУ в Узбекистане Как сформировать прочие операционные расходы

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди

02.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йилдаги «Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тўғрисида»ги 398-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар бўйича давлат хизматларини кўрсатиш схемалари тасдиқланди:

  • ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш;
  • ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда ҳар икки йилда қайта ҳисоблаш;
  • кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация тўловларини проактив шаклда тайинлаш;
  • ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсация тўловларини проактив шаклда тайинлаш.

 

Эслатиб ўтамизки, Президентнинг 27.05.2025 йилдаги ПҚ-194-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга давлат пенсияси ва компенсацияларини тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда, унда қуйидагилар назарда тутилган: 

  • фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсиядан бош тортиш ҳуқуқи берилади;
  • кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
  • ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

 

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборилади.

 

«Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси воситасида ногиронлиги бўлган шахс ва унинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви»га электрон сўров юборилади.

 

Ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига сўров юбориш йўли билан олинади.

 

Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади. Бундай имкон бўлмаганда фуқаронинг яшаш жойига почта орқали хат юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова