Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кто и на какие цели может получить валюту с банковского счета наличными по новым правиламКак исправить или удалить электронную товарно-транспортную накладнуюОсобенности учета в интернет-торговле (электронной коммерции)Как учитывать товары (услуги), приобретенные за иностранную валюту, при оплате авансом

Сотилмаган муниципал объектлар ижарага берилади

04.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 400-сон қарори қабул қилинди.

 

Хусусан, Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом савдоларда сотилмаган муниципал кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш тартибини белгилайдиган янги бўлим билан тўлдирилди.

 

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган (Нукус, вилоят ва туман марказлари, шунингдек Тошкент туманлари объектларидан ташқари) ҳудуди 10 минг м² дан ошмаган, баҳоланган қиймати БҲМнинг 5 минг баравари миқдоридан ошмаган муниципал кўчмас мулк объектлари 6 ой давомида сотилмаганда тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ижарага берилади.

 

Бунда ижара муддати 10 йилни, ижара тўлови ставкаси эса энг кам миқдорни ташкил этади. Ўз навбатида тадбиркорлик субъекти 2 йил давомида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириши ва янги иш ўринларини яратиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев